ЎТЙ алоҳида поездларда 60 %гача чегирмалар жорий этди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПоезд Ташкент-Бухара отправляется с Южного вокзала
Поезд Ташкент-Бухара отправляется с Южного вокзала - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон темир йўллари Россия ва Қозоғистонга ҳамда Андижон ва Шаҳрисабзга қатнайдиган поездларда чегирмалар жорий этди.

ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ички ва ташқи йўналишлардаги бир қатор поездларда 20 %дан 60 %гача чегирмалар жорий этди.

“Тошкент – Андижон – Тошкент” йўналишидаги 060/059 ва 062/061 – сонли поездларда:    

- чипталар 2 - 5 сутка олдин сотиб олинганда - 20%;
- чипталар 6 - 45 сутка олдин сотиб олинганда - 60%;

“Тошкент – Шахрисабз – Тошкент” йўналишидаги 007/008 сонли поездда:

- чипталар 2 - 5 сутка олдин сотиб олинганда - 50%;
- чипталар 6 - 45 сутка олдин сотиб олинганда - 60%;

Шунингдек Россиядан Ўзбекистонга бораётган барча поездларнинг плацкарт вагонларида – 50 %ли чегирма жорий этилади.

Ундан ташқари Ўзбекистондан Россия ва Қозоғистонга бораётган барча поездларнинг плацкарт вагонларида чегирма миқдори 30 %ни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, олдин чегирмалар фақат бир йўналишда Ўзбекистондан Россияга келишда берилар эди. Энди бўлса Россияда туриб ҳам чегирмали билетлар сотиб олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0