23:33 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
На Кандымском газоперерабатывающем комплексе в Бухарской области состоялось подписание акта Государственной приёмочной комиссии

Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси ишга тўлиқлигича тайёр

Пресс-служба министерства энергетики Узбекистана
Иқтисод
Ҳавола олиш
241 0 0

Қандим газни қайта ишлаш заводи ва тегишли инфраструктуранинг қурилиши расман тамомланганлиги эълон қилинди. Саноат объектини қабул қилиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланиши кеча Бухоро вилоятида бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Кеча Бухоро вилоятида Қандим газни қайта ишлаш мажмуасида Давлат қабул комиссияси акти имзоланиши бўлиб ўтди. Бу ҳодиса завод ва  тегишли инфраструктура қурилиши тугалланганлигидан дарак беради.

"ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” Қандим ГҚИМ қурилиши лойиҳаси батамом бажарилганлиги юзасидан ҳисобот берди. Ўтган йил апрелда тантанали равишда очилган ушбу мажмуа барча зарур техник, уй-жой ва транспорт инфраструктураси билан таъминланган.

Қандим кони мажмуаси таркибига ҳар бири 4,05 млрд кубометр табиий газ қувватига эга иккита технологик тармоқли газни қайта ишлаш заводи, маъмурий бино, таъмирлаш махсус ҳудудлари, 1 150 кишилик автоном турар-жой мажмуаси, 71 та қудуқ (скважина), 285 км лик автойўллар, 70 км лик экспортга йўналтирилган газ қувури, 55 км лик сув қувури ва 268 км лик учта электр узатиш линияси киради.

2018 йил 19 апрелда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида мажмуанинг тантанали очилиши бўлиб ўтганди. Маросимда, шунингдек, Россия энергетика вазири Александр Новак ва “Лукойл” президенти Вагит Алекперов қатнашди.

Қиймати 3,5 млрд АҚШ долларга тенг лойиҳа ниҳоятда қисқа муддатда амалга оширилиб, белгиланган муддатдан 8 ой илгари фойдаланишга топширилди. Корхона йилига 8,1 миллиард кубометр табиий газни ишлаб чиқариш қувватига эга.

Асосий мавзулар