05:51 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Мамонтовский таможенный пост Щелковской таможни

"Ўздавкарантин" Россия чегарасида "яшил йўлак"ни кенгайтирмоқда

© Sputnik / Валерий Мельников
Иқтисод
Ҳавола олиш
140 0 0

“Ўздавкарантин”  Россия Фитосанитария назорати хизмати билан ҳамкорликда 13та чегара пункти орқали  карантин назорати остидаги маҳсулотларни осон ва тезкор олиб ўтишни таъминлади.

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси - “Ўздавкарантин” Россия Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати билан 2019 йил якунига қадар “Яшил йўлак” тизимида ишлайдиган божхона назорат пунктлари сонини 20 тага етказиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Бугунги кунда Россия Федерациясининг 13 та чегара ва логистика марказларида “Яшил йўлак” орқали ўтиш тизими йўлга қўйилган. Ўзбекистонлик экспортёр тадбиркорлар ушбу постлар орқали карантин маҳсулотларини фитосанитария кўригидан осон ва тезкор, ортиқча оворагарчиликларсиз ўтказишлари, вақтинча сақлаш омборхоналаридан фойдаланишлари мумкин, дейилган хабарда. 

Ушбу чоралар Россияга тўғридан-тўғри экспорт ҳажмининг  7,5 баробарга ошишига ҳам ўз ҳиссасини қўшган. Шунингдек, экспорт ҳажми ошиши Ўзбекистон иқтисодига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда.

Тадбиркорлар бугунги кунда фаолият юритаётган “Яшил йўлак” божхона постлари рўйхати билан қўйида танишишлари мумкин. Шунингдек, “Ўздавкарантин” ўзининг ишонч телефонлари орқали экспортчи тадбиркорларга керакли маълумот ва маслаҳатларни беришга тайёр.

Асосий мавзулар