20:16 22 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

Ўзбекистон энг кўп олтин сақлайдиган мамлакатлардан бири

© Sputnik / Павел Лисицын
Иқтисод
Ҳавола олиш
43731

Бир неча ой муқаддам республика олтин сотиш бўйича жаҳондаги биринчи ўринни эгаллаганлиги маълум қилинган. Эндиликда эса янги рекорд.

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Жорий йил 9 ойида Ўзбекистон 3,9 млрд АҚШ доллари қийматида олтин экспорт қилди, хабар қилади Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси.

Экспорт тузилмасида қимматбаҳо металл 29% ни ташкил этди.

2015 йилда олтин экспорти 823,9 млн, 2016 йил 738,2 млн, 2017 йил 1,6 млрд АҚШ доллари қийматида экспорт қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта илгари Олтин бўйича бутунжаҳон кенгаши (World Gold Council ) 2019 йил сентябрь якунлари бўйича энг йирик олтин сақловчилар рўйхатини чоп этганди.

Ўзбекистон рейтингда олтин-валюта заҳиралари бўйича 17-ўринни эгаллаб, ўзида 352,7 тонна олтин сақлаши маълум бўлди. Бу республикада мавжуд умумий заҳиранинг 56,2% ини ташкил этади.  

Олтин кўп, у бизга ҳеч қанақа пул келтирмайди - Молия вазири ўринбосари

Жаҳонда энг кўп олтин сотиб олган давлатлар биринчи учталигига Россия, Туркия ва Хитой кирган.

Асосий мавзулар