Ўзбекистон экспортининг 30 %ини олтин ташкил қилмоқда

© Sputnik / Виталий Безруких / Медиабанкка ўтишПроизводство золота
Производство золота - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон олтин сотиб машина ва аспоб-ускуналар сотиб олмоқда – Давлат статистика қўмитаси ҳисоботи.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ушбу йилнинг 9 ойи ҳисобида Ўзбекистон катта ҳажмда олтин экспорт қилди, деб хабар қилмоқда Давлат Статистика қўмитаси.

Маълумотларга кўра, 2019 йилнинг 9 ойи мобайнида Ўзбекистон жами экспорти 13,6 миллиард долларни ташкил қилган. Шундан салкам 30 % - 3,9 млрд. $ - олтин экспортига тўғри келмоқда.

Новосибирский аффинажный завод - Sputnik Ўзбекистон
Энди жаҳон бозорида олтин нархи кескин ошади – эксперт

Иккинчи ўринда хизматлар туради 18,6 % - 2,5 млрд. $. Уларнинг асосини транспорт хизматлари ташкил қилади. Учинчи ўринда газ экспорти  - 12,8 % - 2,2 млрд. $. 

Шунингдек, тўқимачилик маҳсулотлари – 1,17 млрд. $, пахта толаси – 1,15 млрд/ $, рангли металлар – 706 млн. $ ва бошқа маҳсулотлар.  

Шу ўринда импорт жадвалиги ҳам бир назар ташласак. 2019 йилнинг 9 ойида жами импорт салкам 18 миллиард долларни ташкил қилган (17 968 ).

Унинг ярмидан кўпи (60%), 8 млрд. $ - машина ва аспоб ускуналар ташкил қилган. Иккинчи ўринда кимё саноати маҳсулотлари (15 %) – 2,2 млрд. $. Учинчи ўринда хизматлар (8,4 %) – 1,8 млрд. $. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари – 1,3 млрд. $., қора металлар - 1,3 млрд. $., ва ҳо казо.

Янгиликлар лентаси
0