Ўзбекистон АҚШга экспорт ҳажмини 1,5 млрд долларга ошириш бўйича таклиф киритди

© Пресс-служба Министерства инвестиций и внешней торговли РУзМинистр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардор Умурзаков встретился с министром торговли США Уилбиром Россом.
Министр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардор Умурзаков встретился с министром торговли США Уилбиром Россом. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экспортбоп маҳсулотлар ҳажмлари акс эттирилган рўйхат АҚШ савдо вазирлигининг раҳбариятига кейинчалик савдо битимлари ва шартномалар устида ишлаш мақсадида топширилди.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Вашингтонда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг АҚШ савдо вазири У.Росс билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув давомида иштирокчилар АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро савдонинг жорий ҳолати ва товар айланмасини оширишнинг истиқболли механизмлари юзасидан фикр алмашдилар.

“Мулоқот давомида ўзбек делегацияси томонидан ўзаро савдони ривожлантириш борасида Ўзбекистоннинг АҚШга амалга ошираётган экспорт ҳажмини 60 та турдаги маҳсулотлар номенклатураси ҳисобига 1,5 млрд.долларга ошириш бўйича таклифи америка томони тарифидан ижобий қарши олиниб, ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди”, - дейилади хабарда.

Экспортбоп маҳсулотлар ҳажмлари акс эттирилган рўйхат АҚШ савдо вазирлигининг раҳбариятига кейинчалик савдо битимлари ва шартномалар устида ишлаш мақсадида топширилди.

Ветряные электростанции - Sputnik Ўзбекистон
Бугун “яшил” иқтисодиётга ҳар кимдан ҳам кўпроқ Ўзбекистон муҳтож

Америкалик ҳамкасабалар таклиф этилган маҳсулотларга нисбатан америка бозоридаги эҳтиёжни чуқур ўрганишга ва ўзбек ишлаб чиқарувчиларини америка бозорига олиш чиқишига кўмаклашишга тайер эканлигини билдирдилар.

Учрашув давомида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига америка томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш масалалари алоҳида мухокама қилинди.

Учрашув якунида ўзаро савдони жадаллаштириш ва масалаларни тезкорлик билан ҳал этишга қаратилган доимий биргаликдаги фаолиятни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва АҚШ савдо вазирлигининг юқори даражали экспертларидан иборат идоралараро ишчи гуруҳини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0