Жисмоний шахсларга хорижда чекловларсиз ҳисобварақлар очишга рухсат берилди

© Sputnik / Арсений ГоршенинДоверенные лица президента РФ В. Путина приняли звонки на горячую линию
Доверенные лица президента РФ В. Путина приняли звонки на горячую линию - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев 22 октябрь куни “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни имзолади.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 октябрь куни “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни имзолади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Янги таҳрирдаги қонун бир қатор меъёрлар ва механизмлар билан тўлдирилган бўлиб, унда валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилишнинг асосий тамойиллари белгиланди.

Қонунда резидентлар ва норезидентларнинг валюта операцияларига давлат органларининг қонунга хилоф равишда аралашувига йўл қўйилмаслиги асосий тамойиллар сифатида белгилаб қўйилди.

Миллий валютанинг мавқеини кучайтириш мақсадида, давлат божлари, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар миллий валютада ундирилиши, товар ва хизматлар учун нархлар ҳамда жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат миллий валютада ўрнатилиши қонун даражасида белгиланди.

Шу билан бирга валюта операцияларини амалга оширишда резидентлар ва норезидентлар томонидан чет эл валютасидаги маблағларнинг эркин тасарруф этилиши, валюта операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бир қатор рухсат бериш тартиботларининг бекор қилиниши, ташқи савдо операциялари бўйича активларни Ўзбекистон Республикасига репатриация қилиш бўйича талаблар назарда тутилмоқда.

Резидент жисмоний шахслар томонидан хорижда чекловларсиз ҳисобварақлар очишга рухсат берилади.

Жисмоний шахслар ўртасида носавдо валюта операциялари бўйича 100 млн. сўм эквивалентигача бўлган миқдордаги пул ўтказмалари амалга оширилиши мумкин.

Жисмоний шахслар  100 млн. сўм эквивалентидан ошмаган миқдордаги нақд пул маблағларини Ўзбекистондан эркин олиб чиқишлари мумкин.

Қонуннинг янги таҳририда валюта операцияларининг амалиётдаги мавжуд турлари қамраб олинди ҳамда қонунчиликдаги ҳавола қилувчи нормалар максимал даражада қисқартирилди ва мазкур қонун тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжат бўлади.

Янгиликлар лентаси
0