11:06 21 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB149.01
  • EUR10498.56
  • USD9500.96

Украина Қозоғистон қорамоллари ўрнини қоплашда Ўзбекистонга ёрдам беришга тайёр

© Sputnik / Алексей Мальгавко
Иқтисод
Ҳавола олиш
33201

“Укрпроминвест-Агро” компанияси Ўзбекистонга американинг Голштин-фриз зотли қорамолларини экспорт қила бошлади.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik.  "Укрпроминвест-Агро" Ўзбекистонга 97 бош наслдор қизил ола ғунажин етказиб берди, дея хабар қилинади компания сайтида.

Украиналик корхона раҳбари сўзларига қараганда, компания йилига 600 тагача ғунажин бошини таклиф қилиш имкониятига эга. Ҳозирда Ўзбекистонга ушбу экспорт турининг доимий етказиб берилиши юзасидан муҳокамалар олиб борилмоқда.

Қўшниларда йўқ, товуқлар эса ёрдам бермайди: эксперт Ўзбекистондаги гўшт муаммоси ҳақида

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ўз ҳудудидан олти ойгача бўлган муддатда қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини олиб чиқилишини таъқиқлаб қўйди.

Жорий йил 22 октябрдан кучга кирган ушбу таъқиқ йирик қорамол, бир яшар ғунажин бузоқлари, ёши бир йилдан ошган сигир ва қўйлар, тирик эчки, совлиқ қўйи кабиларнинг экспортига тарқалади.

Асосий мавзулар