17:08 13 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Штаб-квартира Всемирного банка

Ўзбекистон Жаҳон банкининг Doing Business рейтингида 7 поғона юқорига кўтарилди

© Flickr
Иқтисод
Ҳавола олиш
80 0 0

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Doing business рейтингида 18 поғона юқорига кўтарилди, 2025 йилга келиб энг яхши 20таликка киришни режалаштириган.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Жаҳон банки томонидан эълон қилинган Doing Business рейтингида Ўзбекистон 7 поғона юқорига кўтарилди.

Рейтингда иштирок этаётган 190 та давлатлар орасида Ўзбекистон бизнес билан шуғулланиш осон бўлган мамлакатлар орасида 69-қаторда жойлашган.

Рейтингнинг энг юқори қаторларидан Янги Зеландия, Сингапур ва Гонконг ўрин олган. МДҲ мамлакатларидан энг юқори натижага Грузия эришган 7 ўрин, Қозоғистон – 25 ўрин, Россия – 28 ўрин.

Хабарда айтилишига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистон Doing Business рейтингида 18 поғона юқорига кўтарилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев турли халқаро нуфузли ташкилотларда Ўзбекистон рейтингини яхшилашга қаратилган фармонни имзолаган эди. 2025 йилда Ўзбекистон ушбу рейтингнинг энг яхши 20талигига киришни режалаштириган.

Асосий мавзулар