Ўзбекистонда энг катта маошлар қайси соҳада тўланиши аниқ бўлди

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энг катта ўртача маош миқдори қайси соҳаларда экани ва қайси вилоятларда маошлар миқдори нисбатан баланд экани маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Давлат Статистика қўмитаси Республика бўйича турли соҳаларда ва турли вилоятларда ўртача маош миқдорини аниқлади.

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 9 ойи давомида номинал маошлар ўртача миқдори 2 213 400 сўмни ташкил қилган. Ушбу кўрсатгич бўйича 2018 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш - 31,2 %ни ташкил қилган.

Ўртача маошлар энг юқори бўлган соҳалар:

  • Банк, кредит, суғурта в лизинг соҳаси – 4,3 млн. сўм;
  • Ахборот технологиялари – 3,9 млн. сўм;
  • Саноат соҳасида – 3,1 млн. сўм;
  • Юк ташиш ва сақлаш соҳаси – 2,8 млн. сўм;
  • Қурилиш соҳаси – 2,6 млн. сўм;
  • Савдо соҳасида – 2,2  млн. сўм;
  • Таълим соҳасида – 1,7 млн. сўм;
  • Соғлиқни сақлаш соҳасида – 1,5 млн. сўм;

Ўртача маошлар энг юқори бўлган вилоят ва шаҳарлар:

Қуйидаги диаграммада вилоят ва вилоятларда ўртача ойлик маош миқдори Республика бўйича ўртача кўрсатгичдан қанчалик фарқ қилиши кўрсатилган (% ҳисобида).

© Статистика қўмитасиВилоятлар орасида ўртача маош фарқи
Ўзбекистонда энг катта маошлар қайси соҳада тўланиши аниқ бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Вилоятлар орасида ўртача маош фарқи
Янгиликлар лентаси
0