Мирзиёев: банклар энди "ўз аравасини ўзи тортиши" керак

© Пресс-служба президента УзбекистанаМирзиёев: отныне банки должны сами "тянуть свою телегу"
Мирзиёев: отныне банки должны сами тянуть свою телегу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти банкларни молиявий соғломлаштириш ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди

ТОШКЕНТ, 26 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев банк тизимини ислоҳ қилиш ва банкларнинг инвестициявий фаоллигини ошириш борасидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар қилмоқда президент матбуот-хизмати.

Ўзбекистон Жаҳон банкининг Doing Business рейтингида 7 поғона юқорига кўтарилди

Президент охирги йилларда давлат бюджетидан тижорат банкларига дастурларни молиялаштириш учун 8,4 триллион сўм, айланма маблағлар учун 400 миллион доллар, устав капиталини ошириш учун 1,7 миллиард доллар маблағ ажратилганини эслатиб ўтди. Умуман олганда, сўнгги икки йил ичида банклар капитализациясини ошириш учун 3,3 миллиард доллар давлат маблағлари берилди.

Мирзиёев бу маблағлардан самарали фойдаланилмаётгани, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратишга кўмаклашиш, мижозлар ва банк даромадларини кўпайтириш борасидаги ишлар етарли эмаслигини танқид қилди. 

"Энди банклар ресурс жалб этиш бўйича "ўз аравасини ўзи тортиши" керак. Шундагина бозор шароитига мос, замонавий бошқарув тизимига эга молиявий институтга айлана олади", – деди давлат раҳбари.

Йиғилишда кадрлар масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Марказий банк ҳузурида ташкил этилаётган Банк ходимларини қайта тайёрлаш корпоратив маркази ва Тошкент молия институти бу борада жиддий шуғулланиши кераклиги айтилди.

Банк ходимларининг мижозлар билан ишлашини рағбатлантириш, улар фаолиятини самарадорликка қараб баҳолаш индикаторларини жорий этиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

Янгиликлар лентаси
0