Хитойга кўп мартали ишбилармонлик визаси олиш осонлашди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишВиза в паспорте
Виза в паспорте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ХХР ва Ўзбекистон орасида тадбиркорлар учун олти ойлик ишбилармонлик визаси бериш тартиби ишга тушди.

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ишбилармонлари учун виза расмийлаштириш жараёнини соддалаштириш ҳақидаги битим кучга кирди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати. 

Шартномага кўра, ҳар бир томон 5 иш куни ичида муддати 6 ойгача бўлган кўп марталик ишбилармонлик визаси беришга мажбурдирлар. ХХР визасини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

  1. Паспорт - асл нусхаси ва маълумотлар бор саҳифалари нусхаси;
  2. Тўлдирилган виза анкетаси ва расм;
  3. Хитой ташкилотидан расмий таклифнома;

Хитой ташкилотидан расмий таклифнома олишнинг имкони бўлмаганда Ўзбекистон давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари ёки банкларининг расмий хати, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг (ССП) кафолат хати, ССПга аъзолик тўғрисидаги гувоҳнома, компания ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг лицензияси ва бошқа ҳужжатлар тақдим этилади.

Батафсил маълумотлар билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин. Шунингдек қўшимча маълумот ва маслаҳат учун ХХРнинг Тошкентдаги элчихонасига мурожаат қилиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 27 август куни  Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида ишбилармон доиралари вакиллари учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисида Битим имзоланган эди.

Янгиликлар лентаси
0