17:07 13 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77

Ўзбекистон автомобиллари 4000 километрлик пойгага чиқди

© UzAuto Motors
Иқтисод
Ҳавола олиш
164 0 0

UzAuto Motors Ravon автомобилларининг ишончлилигини тасдиқлаш учун, белоруссиялик журналистлар иштирокида "Тошкент - Минск" автопойгаси ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Бугун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар иштирокида “Тошкент – Минск” автопойгаси бошланди, деб хабар қилмоқда UzAuto Motors матбуот хизмати.

Умумий узунлиги 4000 километрни ташкил этадиган пойгадан асосий мақсад - Белорус истеъмолчилар билан дўстона алоқаларни ўрнатиш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ишончлилигини кўрсатиш, - дейилган хабарда.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Белорус ҳудудларидан ўтувчи пойга пойгада Ravon R2, R3 ҳамда R4 автомобиллари иштирок этади. Пойганинг асосий иширокчилари - Белоруссия ОАВ вакилларидир.

Белоруссиялик ОАВ вакиллари пойгадан олдин Ўзбекистонга ташриф буюриб,  Асакадаги  автомобил заводидаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишишган. Бўлиб ўтган матбуот анжуманида завод раҳбарияти Ўзбекистондаги автомобилсозлик соҳасининг муҳим жиҳатлари ҳақида сўзлаб беган. Автопойга вақтида тайёрланган материаллар Белорусь Республикасининг асосий интернет-порталарида чоп этилади.

Асосий мавзулар