Жаҳон банкининг Doing Business рейтингида Ўзбекистон бир йил ичида 7 поғона юқорига кўтарилди. Рейтингда иштирок этаётган 190 та давлатлар орасида Ўзбекистон бизнес билан шуғулланиш осон бўлган мамлакатлар орасида 69-қаторда жойлашган.
Рейтинг ҳисоблашда қўйидаги кўрсатгичлар ҳисобга олинади:
- Бизнес ташкил қилиш
- Ишчи ёллаш
- Қурилишга рухсат олиш
- Электр тармоқларига уланиш
- Мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш
- Кредит олиш
- Инвесторни ҳимоя қилиш
- Солиқ тўлаш
- Халқаро савдо
- Ҳукумат билан ҳамкорлик
- Шартномалар бажарилишини таъминлаш
- Банкрот бўлиш жараёни
Рейтингнинг энг юқори қаторларидан Янги Зеландия, Сингапур ва Гонконг ўрин олган. МДҲ мамлакатларидан энг юқори натижага Грузия эришган 7 ўрин, Қозоғистон – 25 ўрин, Россия – 28 ўрин.