Ўзбекистонда АЭС қурилишида Корея Республикаси тажрибаси қўлланилиши мумкин

© Wikipedia / HullieАтомная станция
Атомная станция  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси Корея Республикаси билан ядровий энергетика соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Ўзбекистонлик мутахассислар Корея Республикасининг атом электр станцияларини қуриш ва фойдаланишдаги тажрибасини ўрганишни мақсад қилиб олган, хабар қилади Энергетика вазирлиги.

“Узатом” агентлиги директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Корея Республикасида ядровий энергетика соҳасида ҳамкорлик имкониятларини ва атом электр станциялари қурилиши тажрибасини яқиндан ўрганди”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон делегацияси Корея Республикасининг KEPCO, S&K Engineering and Construction, Hyundai Engineering, Doosan Heavy Industry каби йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди ва бир қанча, жумладан, қуёш ва шамол электр станцияларига ташриф буюрди.

Логотип корпорации Узатом - Sputnik Ўзбекистон
Тонналаб иқтисод: “Узатом” раҳбари АЭС қурилиши хусусида

Россиянинг "Росатом" давлат корпорацияси 1 200 МВт қувватга эга “3+” авлодидаги 1200-сув энергетик реакторли иккита энергоблок қуриши режалаштирилган. Ўтказилган илмий изланишлардан сўнг АЭС қурилиши учун оптимал майдон деб Жиззах вилоятида жойлашган Тузонкўл яқинидаги ҳудуд танланган.

Лихачёв: халқаро атом лойиҳалар Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишига қўшимча импульс беради

Корпорация директори А.Лихачёвнинг жорий йил 14 октябрдаги қилган баёнотига мувофиқ, Ўзбекистон билан йил якунига қадар АЭС қурилиши бўйича қолган зарур ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лихачёвнинг сентябрдаги маълумотига кўра, "Росатом" 2020 йил бошида станция қурилиш ишларини бошлаб юборишни режалаштирган. Бундан бир неча ой муқаддам - июнь сўнгида эса россиялик “Атомстройэкспорт” (“Росатом” таркибий қисми) қурилиш ишлари бўйича муҳандислик-қидирув ишларининг иккинчи босқичига ўтган эди.

Янгиликлар лентаси
0