Ўзбекистон Швейцарияга айрим маҳсулотларни етказиб бериш бўйича таклиф киритди

© МИД УзбекистанаВ Министерстве иностранных дел Республики Узбекистан прошел шестой раунд узбекско-швейцарских политических консультаций
В Министерстве иностранных дел Республики Узбекистан прошел шестой раунд узбекско-швейцарских политических консультаций - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Швейцария сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов ва Швейцария Ташқи ишлар федерал департаменти (вазирлиги) давлат котиби ўринбосари Кристина Марти Ланг раҳбарлигида Ўзбекистон-Швейцария сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. Маслаҳатлашувларда Швейцария Элчиси Оливье Шав ҳам иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.

Стокгольм. Швеция - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Швеция муносабатлари истиқболлари муҳокама қилинди

Хабарда ёзилишича, унда  муносабатларнинг конструктив ва ўзаро манфаатли эканлиги ҳамда бу турли даража ва шаклларда мулоқотни кенгайтиришга имкон бериши қайд этилган. Истиқболли қўшма лойиҳалар бўйича батафсил музокаралар ўтказиш, аниқ ва қатъий келишувларга эришишга мўлжалланган икки томонлама бизнес тадбирлар ташкиллаштириш учун делегациялар ташрифларини амалга оширишга томонларнинг тайёрлиги маълум қилинди.

“Музокараларда икки томонлама савдони диверсификация қилиш бўйича комплекс тадбирлар батафсил таҳлил қилинди. Ўзбекистон томони Швейцарияга тўқимачилик, озиқ-овқат, кимё ва нефт-кимё, сим-ўтказгич маҳсулотларини етказиб бериш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди”, - дейилади хабарда.

Учрашувда илмий ва таълим алмашинувларини кенгайтириш ҳамда стажировкалар ташкил қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, БМТ ва унинг тузилмалари ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Янгиликлар лентаси
0