16:25 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Иқтисод
Ҳавола олиш
307 0 0

Шавкат Мирзиёев 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистоннинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 31 окт - Sputnik. Ўзбекистонда “Евро-4”дан паст экологик стандартларига мос келмайдиган “М” ва “N” тоифаларидаги транспорт воситаларини (автобус ва юк машиналари) олиб кириш ман этилади.

Президент фармонига кўра, янги тартиб 2022 йил 1 январдан бошлаб ўрнатилади.

Шу билан бирга, 2010 йилдан бошлаб мамлакатда “Евро-3”дан паст экологик стандартларига мос келмайдиган автоуловларни олиб киришга тақиқ қўйилган. Энди бу стандартларни кўтаришга қарор қилинган.

Шавкат Мирзиёев 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистоннинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлади. Ҳужжатда БМТнинг 2015 йил 12 декабрдаги иқлим бўйича Париж битими доирасида чора-тадбирлар кўзда тутилган.

2020 йил 1 январдан бошлаб “Евро-4”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ишга тушириш ман этилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 январдан бошлаб “Евро-3”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини, 2023 йил 1 январдан эса “Евро-4”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини вақтинча олиб кириш ва импортига тақиқ жорий этилади.

Асосий мавзулар