12:01 18 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов

Ўзбекистонда 2020 йилда ижтимоий соҳаларга кўпроқ маблағ ажратилади

Sputnik
Иқтисод
Ҳавола олиш
233 0 0

Шавкат Мирзиёев ўтказган навбатдаги йиғилишда 2020 йил бюджетининг харажатлар қисми чуқур таҳлил қилинди.

ТОШКЕНТ, 31 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати, давлат бюджетининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, йиғилишда 2020 йил бюджетининг харажатлар қисми ҳам чуқур таҳлил қилинди. 

Хабарда ёзилишича, келгуси йили ижтимоий соҳаларга ажратиладиган маблағлар ҳажми ортиши кўзда тутилган.

“Масалан, соғлиқни сақлаш тизимига йўналтириладиган харажатлар жорий йилдагига нисбатан 18 фоизга, таълим соҳасига – 10 фоизга ва илм-фан ривожига – 47 фоизга кўпаяди”, - дейилади хабарда.

Қолаверса, таълим, тиббиёт, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, инфратузилмаларни яхшилаш каби йўналишларда 100 га яқин мақсадли дастурлар режалаштирилган.

Аҳолини дори воситалари билан таъминлаш учун 1,3 баробар, болалар спорти дастури учун 3 баробар, геология-қидирув ишлари дастурига 4 баробар кўп маблағ ажратиш мўлжалланган.

Шунингдек, пахтачилик ва боғдорчиликда сув тежовчи технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш харажатларига ҳам алоҳида ўрин берилган. 

Хабарда “2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига тақдим этиш кераклиги қайд этилгани қўшимча қилинган.

Асосий мавзулар