12:16 18 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Банкноты номиналом 1 доллар США

Доллар ва евро ошмоқда: Ўзбекистонда валюталар курси

© Sputnik / Алексей Сухоруков
Иқтисод
Ҳавола олиш
487 0 0

Ўзбекистонда доллар ва евро курслари ошишда давом этмоқда. Америка валютаси 3,90 сўм, евро - 86,69 сўмга қимматлади.

ТОШКЕНТ, 4 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки валюталарнинг янги курсини эълон қилди. 

Доллар 3,90 сўмга қимматлади ва ҳозирда 9 467,27 сўмни ташкил қилмоқда. Евро 86,69 сўмга ўсган ва бугун 10 570,21 сўмни ташкил этади.

Америка валютаси охирги вақтларда ўзини ностабил тутишда давом этмоқда. У гоҳ қимматлаб, гоҳ ташламоқда.

Курсы валют с 5.11.2019

Евро охирги ҳафталарда арзонлаб бориб, ушбу ҳафта яна ошди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий банки сотиш ёки сотиб олинадиган валюталар курсини энди ўрнатмайди.

Эндиликда валюталарнинг харид ва сотув нархи бозорда мустақил шакллантирилади.

Шунингдек, 20 августдан бошлаб, тижорат банклари чет эл валютаси савдосини валюта айрибошлаш шохобчалари орқали сотишни бошлаган эдилар.

Асосий мавзулар