Айрим туманларни экспортбоп маҳсулотларни етиштиришга ихтисослаштириш вазифаси қўйилди

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишФрукты и овощи на центральном колхозном рынке в Краснодаре
Фрукты и овощи на центральном колхозном рынке в Краснодаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё тажрибаси асосида 55 та туманни экспортбоп муайян маҳсулотлар турини етиштиришга ихтисослаштириш вазифасини қўйди.

ТОШКЕНТ, 5 нояб - Sputnik. Шавкат Мирзиёев мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш ва экспортини ошириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, йиғилишда хорижий мутахассислар кўмагида ташкил этилган Сурхондарё тажрибаси асосида 55 та туманни экспортбоп муайян маҳсулотлар турини етиштиришга ихтисослаштириш вазифаси қўйилган.

Междунродная ярмарка овощей и фруктов в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Президент мева-сабзавот экспорт ҳажмини 5 млрд долларга етказиш бўйича топшириқ берди

Бундан ташқари, ҳар бир вилоят ва туман ҳокими кластерлар билан мева-сабзавотни тўғри жойлаштиришга, агротехник тадбирларнинг ўтказилишига, етиштирилган маҳсулотни экспортёр ёки қайта ишловчига тўлиқ етказилишига шахсан жавобгарлиги белгиланди.

Шунингдек, Молия вазирлигига янги тизим асосида экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни рағбатлантириш бўйича молиялаштириш юзасидан таклиф киритиш топширилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент мева-сабзавот экспорт ҳажмини 5 млрд долларга етказиш бўйича топшириқ бергани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0