06:13 18 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Hugo Boss

Hugo Boss костюмлари эндиликда Наманганда тикилади

© Hugo Boss
Иқтисод
Ҳавола олиш
296 0 0

Маҳсулотлар “Hugo Boss” орқали Европа Иттифоқи мамлакатларига, шунингдек Россия ва Қозоғистонга экспорт қилиниши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 8 нояб - Sputnik. Шу кунларда Ўзбекистоннинг Наманган вилоятида Германиянинг таниқли “Hugo Boss” компанияси делегацияси ташриф билан бўлиб турибди.

Компания вакиллари иштирокида Наманган вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинишича, йиллик 3 млрд АҚШ доллардан зиёд айланмага эга бўлган “Hugo Boss” компанияси ушбу бренд остидаги костюмларини Наманганда ишлаб чиқарилишини йўлга қўйди.

Учрашув давомида Наманган вилоят ҳоқими томонидан Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга тўла барҳам берилиши натижасида ўзбек пахтасидан тикилган маҳсулотларга жаҳон бозорида кенг йўл берилгани, машҳур брендларнинг Ўзбекистон билан ҳамкорликка интилаётгани маълум қилинди.

Hugo Boss в Намангане
"Hugo Boss” компанияси вакиллари Константин Соер ва Семиҳ Демир

“Hugo Boss” компанияси ўзига вилоятдаги кўплаб текстиль корхоналари орасидан ҳамкор сифатида танлаб олган “Lyuks plyus servis” масъулияти чекланган жамияти бу йўналишда ўз фаолиятини ривожлантириш учун янги ишлаб чиқариш линиясини ҳам ишга тушириши маълум қилинди.

“Vakkoni” маркаси остида ишлаб чиқараётган либослари билан кенг танилган “Lyuks plyus servis” МЧЖ томонидан ишга тушириладиган янги линия лойиҳасининг умумий қиймати 10 млн АҚШ долларини ташкил этади. Корхонанинг 5 млн АҚШ долларлик маблағи ҳисобидан амалга ошириладиган биринчи босқичнинг ўзида 800 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Маҳсулотлар “Hugo Boss” орқали Европа Иттифоқи мамлакатларига, шунингдек Россия ва Қозоғистонга экспорт қилиниши режалаштирилган.

Асосий мавзулар