Ўзбекистон хурмо экспорти бўйича ўрнини Хитойга бўшатиб берди

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишХурма "Королек"
Хурма Королек - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 2018 йилнинг якунларига кўра хурмо экспорти бўйича дунёнинг етакчи учлигидаги жойини йўқотди.

ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Ўзбекистон 2018 йилнинг якунларига кўра  хурмо экспорти бўйича дунёнинг етакчи учлигидаги жойини йўқотди ва ўз ўрнини Хитойга бўшатиб берди. Бу ҳақда EastFruit таҳлилий агентлиги хабар қилди.

“Ўзбекистондан хурмо экспорти жами 55 минг тоннани ташкил этди. Бу 2017 йилга нисбатан 18 минг тоннага кам”, - дейилади хабарда.

Маълумки, Ўзбекистоннинг деярли барча хурмоси Қозоғистон ва Россия бозорларига етказиб бериларди. Шунингдек. Туркманистон ва Қирғизистонга экспортнинг кам ҳажми экспорт қилинган. Бироқ, савдо манбаларига кўра, Қирғизистон ва Қозоғистонга етказиб берилган Ўзбекистон хурмосининг катта қисми кейинчалик Россия бозорига қайта экспорт қилинган.

Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам дальнейшего развития плодоовощеводства и увеличения экспорта отрасли, обеспечения эффективного использования приусадебных земель населения. - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: олинган мева нобуд бўлиб, тупроққа қорилмоқда

Қайд этилишича, Ўзбекистондан Беларусь ва Украинага хурмо етказиб бериш ҳажми сезиларли даражада ўсган. Беларусга экспорт 763 тоннагача, Украинага эса икки бараварга кўпайди - 593 тоннагача. БАА бозорида ҳам Ўзбекистон хурмосининг синов партияси сотувга чиқарилди.

Испания ва Озарбойжон дунёда хурмо экспорти бўйича етакчи бўлди. Бу давлатлар 2018 йилда мос равишда 168,3 минг тонна ва 150,9 минг тонна мева экспорт қилди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев мутасаддилар олдига айрим туманларни экспортбоп маҳсулотларни етиштиришга ихтисослаштириш вазифасини қўйган. Шунингдек, президент 2020 йилда мева-сабзавот экспорт ҳажмини 5 млрд долларга етказиш бўйича топшириқ берган.

Янгиликлар лентаси
0