Ўзбекистонда ишлаб чиқариб учинчи давлатга экспорт қилса бўлади – Европа бизнеси

© МИВТЙохан Вандерплаетсе - директор Шнайдер Электрик СНГ
Йохан Вандерплаетсе - директор Шнайдер Электрик СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МДҲ ҳудудида бизнес юритаётган 10дан ортиқ Европа компаниялари вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюришди.  

ТОШКЕНТ, 13 ноя - Sputnik. Европа Бизнеси ассоциацияси вакиллари Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигида қўшма корхоналар ташкил қилиш ҳамда экспорт учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалаларини муҳокама қилишди, РИА Новости хабарига асосан.

Ўзбекистон ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ЕБА делегацияси раҳбари, Россия ва МДҲда Schneider Electric компанияси директори Йохан Вандерплаетсе билан музокаралар ўтказди.

"Айни дамда Ўзбекистон замонавий Европа технологияларини татбиқ этиш учун ажойиб платформадир. Бу ерда юқори технологиялари маҳсулотлар ишлаб чиқариб учинчи давлатлар бозорларига экспорт қилса бўлади”, - деди Вандерплаетсе.

Томонлар шунингдек, Франция, Германия, Венгрия ва Еропанинг бошқа мамлакатларидан бўлган ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳаларда юқори натижалар қайд этилаётганини айтиб ўтишди.

Маълумот учун, ЕБА – ЕОИИ ҳудудида хорижий инвестворларнинг энг йирик ваколатхонасидир. 11-14 ноябр кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрган делегация таркибида Европанинг  Bayer, Creon Capital, Deloitte,Generali Russia& CIS, Kuehne+Nagel, Mitsubishi Electric, Oriflame, Schneider Electric, Signify каби компаниялари вакиллари бўлган.

Янгиликлар лентаси
0