08:58 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Флаг Узбекистана

Ўзбекистонни 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси тайёрланди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Иқтисод
Ҳавола олиш
244 0 0

ЕОИИ ва Жаҳон савдо ташкилотига интеграциясини ўз вақтида босқичма-босқич амалга ошириш ҳамда мамлакат иқтисодиёти рақобатбардошлигини ошириш баён этилган ҳужжатда.

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. “Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

Қарорга БМТ, БМТ Тараққиёт Дастури, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Бирлашган Араб Амирликларининг экспертлари, маҳаллий илмий-тадқиқот муассасалар олимлари, республика вазирлик ва идоралари томонидан кенг муҳокама қилинган, устувор мақсад ва йўналишларни қамраб олувчи Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси илова қилинган.

“институционал ўзгаришлар ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган, бозор иқтисодиётига ўтишда амалга оширилиши зарур бўлган асосий институционал ўзгаришларни, иқтисодий ўсишни миқдорий кўрсаткичидан сифат кўрсаткичига ўтиши, ЕАЭС ва Жаҳон савдо ташкилотига интеграциясини ўз вақтида босқичма-босқич амалга ошириш ҳамда мамлакат иқтисодиёти рақобатбардошлигини ошириш, макроиқтисодий институтларни кучайтириш орқали барқарор ривожланишни таъминлаш”, - дейилган ҳужжатда.

Концепцияда назарда тутилган устувор йўналишлар ва мақсад кўрсаткичларига эришиш билан бир қаторда, 2020 йил 1 апрелига қадар давлат бошқарув, суд-ҳуқуқ, ташқи иқтисодий соҳаларини янада такомиллаштиришни назарда тутувчи қуйидагилар:

- Вазирлар Маҳкамаси, Олий Суд, Бош прокуратура, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини;

- Вазирлар Маҳкамаси, Олий Суд, Бош прокуратура, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари;

- Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хавфсизлик хизмати манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларни назарда тутувчи давлат дастурларини ишлаб чиқиш белгиланган.

Лойиҳада айтилишича, концепциянинг мақсади – 2030 йилга қадар юқори даражали инсон капитали, иннновацияларга асосланган реал секторнинг ривожланиши ва натижага қаратилган инвестиция сиёсатини юритилиши орқали ижтимоий сиёсатга йўналтирилган бозор иқтисодиёти шакллантирилиши, республикани Жаҳон банки классификатори бўйича ўртадан юқори даромадли мамлакатлар гуруҳига киришини таъминлайди.

Президент қарори лойиҳаси 27 ноябргача муҳокама қилиниши белгиланган.

Асосий мавзулар