05:40 13 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов

Солиқ кодексига айрим қўшимчалар киритилади

Sputnik
Иқтисод
Ҳавола олиш
16010

Давлат солиқ қўмитаси “Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. “Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди.

Унга кўра, кодекснинг 158-модда, 168-модда, 269-моддалари тегишли бандларига қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

Хусусан, 158-модда қуйидаги мазмундаги 7-банд билан тўлдириш:“7) 2020 йил 1 январдан бошлаб, тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарининг фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базаси етти йил давомида тенг улушларда замонавий тозалаш ва канализация иншоотларини қуриш бўйича харажатлар суммасига камайтирилади”.

168-модда қуйидаги мазмундаги 2-қисм билан тўлдириш: “2020 йил 1 январдан бошлаб, “Ўзтўқимачиликсаноат” ва “Ўзчармсаноат” уюшмаларининг хорижий консультантлари, шунингдек, тўқимачилик ва тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарида меҳнат фаолиятини юритаётган хорижий мутахассислар Ўзбекистон Республикасидаги даромад манбалари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини унинг белгиланган ставкасидан 50 фоиз миқдорида тўлайди”.

Шунингдек, 269-модда 2-қисми қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдириш: “6) 2020 йил 1 январдан бошлаб, ҳисобот даври натижалари бўйича ялпи тушумнинг умумий ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспорти 60 фоиздан кам бўлмаган экспорт улушига эга бўлган корхоналар 2023 йил 1 январга қадар мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади”.

Қонун лойиҳаси 28 ноябргача муҳокама қилинади.

Асосий мавзулар