Қирғизистон Ўзбекистондан мева олиб киришни чеклаши мумкин

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишФрукты и овощи на центральном колхозном рынке в Краснодаре
Фрукты и овощи на центральном колхозном рынке в Краснодаре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистондан мева-сабзавот олиб киришни таъқиқлаб қўймоқчи, гап нимада?

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлиги Ўзбекистондан айрим маҳсулотларни олиб киришни таъқиқлаб қўйиши мумкин, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон.

Муассаса хабарига кўра, йил бошидан буён Ўзбекистон томонидан юборилган юкларда 356 маротаба ЕОИИ талабларнинг бузилиш ҳолатлари аниқланган. Улар орасида 10 маротаба зарарланган маҳсулотлар аниқланган.

Зона таможенного контроля, аэропорт Минск - Sputnik Ўзбекистон
ЕИИ ҳудудига олиб кириш тақиқланган карантин маҳсулотлар ҳақида маълумот

Хусусан, Ўзбекистондан олиб келинган анорларда “шарқ мева қурти” (Grapholita molesta) аниқланган. Ушбу ҳашорот бошқа навли мевалар учун ҳам хавфли ҳисобланади. Ваҳоланки, ушбу маҳсулотлар Милий ўсимликлар карантини ташкилоти томонидан берилган сертификатлар асосида қирғизистонга етказиб берилган.

Ундан ташқари, 12 ноябрь куни Достук чегара постида 35 тонна хурмо, беҳи, нўхатдан иборат маҳсулот амал қилмайдиган фитосанитар сертификати ва қаодоқлари маркировкасиз ҳолда олиб ўтилаётгани аниқланган.

“ЕОИИ талабларига биноан ва Қирғизистон қонунчилигига кўра тизимли равишда каратнтинли маҳсулотлар олиб кириш ҳолатлари аниқланганда Ўзбекистондан ушбу маҳсулотларни олиб киришга вақтинчалик чеклов қўйилиши мумкин”, - дейилган вазирлик хабарида.

Ушбу муносабат билан Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда ўсимликлар карантири билан шуғулланувчи ташкилотга огоҳлантирувчи хат юборган.

Янгиликлар лентаси
0