05:32 09 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Сельский дом в Узбекистане

Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқларни ривожлантириш учун қарз беради

Flickr / Robert Wilson
Иқтисод
Ҳавола олиш
265 0 0

Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқларни ривожлантириш учун 100 млн доллар қарз беради. Маҳаллий фуқаролар йиғинлари лойиҳа маблағларини қайси инфратузилма лойиҳаларига йўналтиришни мустақил равишда ҳал қилади.

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ жойлардаги ижтимоий инфратузилма ва коммунал хизматларнинг сифатини яхшилаш учун 100 млн доллар қарз беради. Бу ҳақда банкнинг Тошкентдаги ваколатхонаси хабар қилди.

Пуллар Халқаро тараққиёт ассоциацияси маблағидан (Жаҳон банки гуруҳига кирувчи ташкилот) ажратилади. Ушбу маблағлар “Обод қишлоқ” лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади.

Лойиҳа Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги 300га яқин қишлоқни қамраб олади. Маҳаллий фуқаролар йиғинлари (маҳаллалар) лойиҳа маблағларини қайси инфратузилма лойиҳаларига йўналтиришни мустақил равишда ҳал қилади.

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистонга 82 миллион доллар миқдорида кредит шаклидаги қўшимча молиялаштириш тақдим этиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда 478 та қишлоқларда ободонлаштириш ишлари учун 4,8 триллион сўм сарфланади

Ўзбекистон ЖБга 1995 йилда аъзо бўлган. Банк ўтган давр мобайнида мамлакатга хусусийлаштириш, молия секторини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, электр энергияси, ижтимоий инфратузилмани такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш, таълим соҳасидаги қирққа яқин лойиҳаларни амалга ошириш учун 4,1 миллиард доллар қарз ва кредит берган.

Асосий мавзулар