19:23 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Глава управления Минсельхоза Казахсстана Ерлан Ильясов

Қозоғистондан Ўзбекистонга “қорамол эмбаргоси” бекор қилинадими?

Фото из личного архива Ерлана Ильясова
Иқтисод
Ҳавола олиш
477 0 0

Қозоғистон ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалик соҳасида ҳамкорликни жадаллаштириш тўғрисида йўл харитасини қабул қилди.

Бу ҳужжатда Қозоғистондан қора моллларни олиб чиқишга эмбаргони бекор қилиш кўзда тутилмаган, деди Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Ерлан Ильясов.

Вазирликнинг вакили октябр ойида “Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини экспорт қилишнинг айрим масалалари тўғрисида” қўшма буйруқ қабул қилинганини эслатди.

“Буйруқда Қозоғистон ҳудудидан йирик қорамолларни олти ой муддатга олиб чиқишга тақиқни кўзда тутилган. Ўзбекистонга тақиқ олиб ташланмади”, - деб таъкидлади Sputnik Қозоғистонга  Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бошқармаси бошлиғи Эрлан Илясов.

Қозоғистон ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалик вазирлари мамлакатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитасига имзо чекдилар.

Ҳужжатда 2019-2024 йилларда қишлоқ хўжалиги фани, ишлаб чиқариш, сертификатлаш ва савдо соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш чоралари кўрсатилган.

Чорвачиликни ривожлантириш учун биринчи ярим йилликда Ўзбекистон 72 минг бошдан ортиқ қорамол олиб келди, улардан 63,6 мингтасини Қозоғистондан. Илгарироқ Қозоғистон мамлакатдан қорамол экспортига эмбарго жорий этган эди.

Асосий мавзулар