08:58 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Фондовая биржа - переговоры

Корея фонд биржаси Ўзбекистонда фонд бозори ривожланишини прогноз қилмоқда

Иқтисод
Ҳавола олиш
92 0 0

Барча давлат корхоналари босқичма-босқич хусусий секторга ўтмоқда, давлатнинг қисман иштирокини фақат стратегик корхоналарда давлат ҳиссаси сақланиб қолмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. Корея фонд биржаси Ўзбекистон молия бозорида позициясини мустаҳкамламоқчи. Бу ҳақжа унинг стратегик режалаштириш бўйича директори маълум қилди, дея хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Барча давлат корхоналари босқичма-босқич хусусий секторга ўтмоқда, давлатнинг қисман иштирокини фақат стратегик корхоналарда давлат ҳиссаси сақланиб қолмоқда.

Катта миқдордаги акциялар ва корхоналарни бозорга таклиф этиш орқали биринчи навбатда маҳаллий фонд бозорини ривожлантириш, шу асосда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини хусусийлаштириш жараёнларига фаол жалб этиш лозимлиги қайд этилди.

Бу жараёнда фонд биржасининг самарали инфратузилмаси талаб этилиши, биржа фаолиятига замонавий технологиялар, бошқарув усуллари ва мавжуд ечимларни жорий этиш ўта зарурлиги таъкидланди.

“Корея фонд биржаси ҳозирда Корея молия бозорида етарлича самарали фаолият юритмоқда. Аммо унинг турғунлик ва ўсишнинг пастлиги оқибатида инвесторлар ривожланаётган мамлакатлар бозорига киришга қизиқмоқдалар. Ўзбекистонда фонд бозори жуда катта истиқболга эга”, - дея қайд этди корейс фонд биржаси вакили.

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, корейс фонд биржаси Тошкент республика фонд биржаси акциядорлик жамияти устав капиталида давлат улуши 50 фоиз плюс бир дона акцияни, Корея фонд биржаси улуши 25 фоиз минус бир дона акцияни ташкил этади.

Бундан ташқари, 4 та тижорат банклари фонд биржасининг бир хилда 6,25 фоиздан акцияларга эгалик қилади. 

Асосий мавзулар