08:56 06 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Плантации шафрана

Афғон тадбиркорлари Сурхондарёда заъфарон ва анор етиштирмоқчи

Даракчи
Иқтисод
Ҳавола олиш
230 0 0

2019-2020 йилларда афғон тадбиркорлари Сурхондарёда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида қиймати 46 миллион доллар бўлган 40 лойиҳани амалга ошириши режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Афғонистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Муҳаммад Муҳсин Амирий раҳбарлигидаги ишбилармонлар делегацияси Сурхондарёга келди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Ўзаро савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташриф буюрган делегация аъзолари вилоят ҳокими Тўра Боболов билан учрашди.

Хабарда айтилишича, учрашув чоғида вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, экспортга йўналтирилган қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тоғ-кон тармоғини ривожлантириш ва бошқа инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилган.

Шунингдек, дунёга машҳур Жалолобод анорларини Сурхондарёда етиштиришни йўлга қўйиш масаласида ҳам келишиб олинган.

2019 йилнинг ўтган даврида Афғонистонга Сурхондарё вилоятидан 45 миллион доллардан ортиқ қийматдаги маҳсулотлар экспорт қилинган. 2019-2020 йилларда афғон тадбиркорлари ҳамкорлигида Сурхондарёда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида қиймати 46 миллион доллар бўлган 40 лойиҳани амалга оширишга келишилган.

Асосий мавзулар