Ўзбекистонда 1 январдан виртуал касса тизими ишга тушади

© Пресс-служба Государственного налогового комитетаКонтрольно-кассовые аппараты
Контрольно-кассовые аппараты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Онлайн касса машиналари ишлаши учун интернет тармоғи билан таъминлаши зарур. Интернет узилганда онлайн кассалар 24 соат мобайнида офлайн режимида ишлаши мумкин.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Ўзбекистон 2019 йилнинг 1 январидан онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимига ўтади, деб хабар қилмоқда Давлат Солиқ қўмитаси.

Янги тизимга ўтишдан асосий мақсад - ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини янада ошириш, нақд пул маблағларининг хуфиёна айланишини қисқартириш орқали бюджет даромадларига қўшимча манбаларни жалб этишдир, дейилган хабарда.

Янги тизим нимаси билан афзал? 

  • тадбиркорларга онлайн назорат-касса машиналарини харид қилиш, ўрнатиш билан боғлиқ харажатларни кейинги солиқ тўлови ҳисобидан камайтириш  ҳуқуқи берилади;
  • виртуал касса дастурий маҳсулотининг базавий қисми Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилади;
  • онлайн ёки виртуал кассадан фойдаланилганда тадбиркорлик субъектларидан фискал хотирали назорат касса машиналарини ишлатиш мажбурияти бекор қилинади;
  • кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъий назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга бўладилар;
  • кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш бекор қилинади;
  • иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни (Z-отчёт) чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинади;
  • реализация қилинган товарлар (хизматлар) ҳисоб-китоблари тўғрисидаги маълумотлар, электрон тарзда кўриш имконияти яратилади.

Виртуал кассалардан фойдаланишни бошлаш учун тадбиркорлар давлат реестрига киритилган исталган турдаги онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал кассаларни мустақил сотиб олиши ҳамда исталган техник хизмат кўрсатиш марказлари орқали рўйхатдан ўтказиши мумкин. 

Онлайн назорат касса машиналари ишлаши учун интернет тармоғи билан таъминлаши зарур. Интернет тармоғидаги узилиш ҳолатлари бўлган тақдирда, онлайн назорат касса машинаси ва виртуал кассалар 24 соат мобайнида офлайн режимида ишлаши мумкин.

Батафсил маълумот билан қуйида танишиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0