12:36 31 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Иқтисод
Ҳавола олиш
310 0 0

Самарқандда маҳаллийлаштирилган эҳтиёт қисмлар ёрдамида КАМАЗ автомобиллари шассиси ишлаб чиқарилади.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Бугун “UzAuto Trailer” компанияси “КАМАЗ” ИЧАЖ билан ҳамкорликда янги КАМАЗ автомобилларининг шассисини йиғиш линиясини расман ишга туширди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Янги цехнинг умумий майдони 7,4 минг кв.м бўлиб, у  йилига 3 000 донадан ортиқ юк машиналарини ишлаб чиқариш имконини беради. Корпусда, шунингдек, газ-баллон жиҳози ишлаб чиқариш ва “КАМАЗ” шассисига ўрнатиш участкаси ҳам ташкил этилган.

Янги линияни ташкил этиш маҳаллийлаштирилган аккумуляторли батареялар, ёқилғи-мойлаш материаллари, газ баллонлари ва маҳаллий ишлаб чиқаришга мансуб бошқа бутловчи қисмлардан фойдаланган ҳолда, “КАМАЗ” шассисини ишлаб чиқаришнинг янада чуқурроқ технологик босқичига ўтиш имконини берди.

Корхонанинг очилиш маросимида Татаристон президенти Рустам Минниханов, Самарқанд вилояти ҳокими Э. Турдимов, “Ўзавтосаноат” АЖ Бошқаруви раисининг ўринбосари Р. Юсупов, “КАМАЗ” ИЧАЖ бош директори С. Когогин ва “UzAuto Trailer” МЧЖ Бош директори А. Ҳожибоевлар иштирок этди.

Сотрудник дилерского центра ПАО Камаз в Ташкенте
Пресс-служба дилерского центра ПАО "Камаз" в Ташкенте

Янги цех очилиши бир бир вақтда “KAMAZ ASIA LEASING” қўшма корхонаси ҳам ташкил этилди. Лизинг компаниясининг устав фонди 5 млн долларни ташкил қилади, унинг 2,5 млн. доллари Россия томонининг тўғридан-тўғри инвестициясидир.

Эслатиб ўтамиз, 2017да “UzAutoTrailer” МЧЖ заводида “КАМАЗ” автотранспорт воситаларини “UzAutoTrailer”да ишлаб чиқарилган устқурмалар ва ярим тиркамалари ўрнатилган йирик узелли ишлаб чиқариш бошланганди.

Ўтган давр мобайнида “КАМАЗ” шассисидаги тайёр транспорт воситаларини ишлаб чиқариш ҳажми 1 900 донадан ортди. Бугунги кунда корхона “КАМАЗ” юк машиналарининг 18 хил моделини ишлаб чиқармоқда.

Асосий мавзулар