МИБнинг бир ваколати бошқа ташкилотга ўтказилади

© Sputnik / Дильшода РахматоваСотрудник Бюро принудительного исполнения проводит рейд по адресам должников
Сотрудник Бюро принудительного исполнения проводит рейд по адресам должников - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент фармони билан 2020 йил 1 январдан Мажбурий ижро бюроси сув таъминоти ва сув чиқариш учун тўлов ва қарзларни йиғиш билан шуғулланмайди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. 2020 йил 1 январдан Мажбурий ижро бюроси сув таъминоти ва сув чиқариш учун тўловни йиғиш билан шуғулланмайди. Бу президент томонидан қабул қилинган фармонда кўзда тутилган.

Эндиликда бу ташкил этилган “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар вазифасига киради.

“2020 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг кўрсатилаётган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш бўйича функцияларини “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин”, - дейилади ҳужжат матнида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлашни мувофиқлаштириш соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгилангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0