Ўзбекистон дунёда биринчи бўлиб қовунқоқ стандартини жорий этди

© Sputnik / Дильшода РахматоваФестиваль "Ковун сайли" в Гулистане
Фестиваль Ковун сайли в Гулистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
БМТ комиссияси Ўзбекистон тақдим этган қуритилган қовун стандартини қабул қилнди. Энди қовунқоқни бутун дунёга экспорт қилиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. БМТнинг Европа Иттифоқи бўйича Иқтисодий комиссияси Ўзбекистон томонидан тақдим этилган қуритилган қовун стандартини қабул қилди. Бу ҳақида "Ўзстандарт" матбуот хизмати Sputnikkа хабар қилди. 

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК ва “Ўзстандарт” агентлиги билан хамкорликда ЕИИКга илк маротаба қуритилган қовуннинг халқаро бозор стандарти киритилди ва расман комиссия томонидан қабул қилинди. 

Мазкур стандарт экспортчиларимизга қуритилган қовунни бутун жахонга экспорт қилишига имконят беради", - дейилган хабарда. 

Бундан буён ўзбекистонлик тадбиркорлар қовунқон стандартни ўзининг ишлаб чиқариш жараёнига жорий қилиши мумкин бўлади. Хусусан, экспорт қилинадиган қовунқоқ қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • истеъмол қилишга тайёр бўлиши;
  • тоза, ёт жисмлардан холи бўлиши;
  • тирик зараркунанда ҳашоротлар ва уларнинг тухумларидан холи бўлиши;
  • ҳашоротлар фаолиятининг излари ҳам бўлмаслиги;
  • таркибида ранги бошқа жойидан фарқ қилувчи доғлар бўлмаслиги;
  • моғорлаш, чириш аломатлари бўлмаслиги;
  • намлик даражаси белгиланган миқдор чегарасида бўлиши;
  • маҳсулотга хос бўлмаган ҳид, таъм бўлмаслиги;
  • бироз туз, лимон кислота ёки консервантлар бўлиши мумкин; 
  • транспортировка жараёнида ўз хусуситяларини йўқотмаслиги керак.

Айни пайтда “Ўзбекозиқовқатхолдинг”ХК муттахасислари “Ер Ёнғоқ” ва мошнинг халқаро бозор стандартлари устида иш олиб бормоқдалар. Стандартнинг батафсил нашри тадбиркорлар учун фойдаланишга “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК томонидан тақдим этилади.

Янгиликлар лентаси
0