21:46 14 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
ЛЭП

Туркманистон Ўзбекистонни электр энергияси билан таъминлайди

Flilckr / Ian Muttoo
Иқтисод
Ҳавола олиш
76910

Таъкидланишича, 1 декабрдан Ўзбекистоннинг электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар рўй бериб, тармоқдаги чекловлар кескин камайиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 30 ноя - Sputnik. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ Туркманистоннинг "Туркманэнерго" давлат электр энергетика корпорацияси билан 2019-2020 йилларда электр энергиясини импорт қилиш юзасидан келишувга эришди, деб хабар қилмоқда ЎзА.

Бундан мақсад, Ўзбекистон электр энергия тизимидаги танқисликни бартараф этиш, мамлакат аҳолисини куз-қиш мавсумида узлуксиз электр энергияси билан таъминлашдир.

""Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ 2019 йил 1 декабрь санасидан республикамиз электр энергияси таъминотида ижобий ўзгаришлар рўй бериб, тармоқдаги чекловлар кескин камайишини маълум қилади", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов аҳолини ва ижтимоий объектларни газ ва электр-энергияси билан таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказган эди.

Йиғилиши давомида ҳукумат раҳбари давлат хизматчиларини йўл қўйилган хатоликлар учун қаттиқ танқид қилган. Ариповнинг сўзларига кўра, биринчи совуқ кунлар тушиши билан кўплаб регионлар светсиз ва газсиз қолиб кетган.

Асосий мавзулар