14:06 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Журнал Forbes будет теперь выпускаться в Узбекистане

Forbes Ўзбекистонда чоп этиш ҳуқуқини қўлга киритди

Instagram
Иқтисод
Ҳавола олиш
211 0 0

Энди "Ўзбекистоннинг 100та энг бадавлат одамлари" рейтинги тузилади - Forbes Ўзбекистонда чоп этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Forbes журнали Ўзбекистонда чоп этиш ҳуқуқини қўлга киритилди, деб хабар қилди Forbes.kz нашриётчиси, қозоғистонлик бизнесмен Арманжан Байтасов.  

“Катта хурсандчилик билан шуни хабар қилмоқчиман-ки - бизнинг компаниямиз Forbes журналини Ўзбекистонда чоп этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Янги лойиҳа яратилиши мени янги мақсадлар сари етаклайди”, - деди Байтасов.

Янги журналнинг биринчи сони келгуси йилнинг март ойида чиқади. Журнал таҳририяти Тошкентда жойлашади. Журналнинг босма нашри рус тилида, веб-версияси ўзбек ва рус тилларида чоп этилади.  

Арманжан Байтасов айтишига қараганда, Ўзбекистон айни дамда бизнес юритиш учун жуда истиқболли манзилга айланиб бор моқда. Республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришлар бутун дунёда улкан қизиқиш уйғотмоқда. Ундан ташқари Ўзбекистоннинг 33 миллион аҳолиси – бу улкан ўқувчилар аудиторияси дегани, дейди бизнесмен.

Forbes – американинг таниқли молия, иқтисодиёт ва бизнес ҳақидаги журнали бўлиб у 1917 йилда Чарльз Форбс томонидан Нью Йоркда чоп этила бошланган. Бугунги кунда Форбс ўзининг йирик бизнес ҳақидаги мақолалари ҳамда турли шов-шувли рейтинглари билан машҳур. Масалан “дунёнинг 100 та энг бой одами” ёки “Россиянинг 100та энг обрўли кишилари” каби рейтингларини доимий равишда эълон қилиб келмоқда.

Асосий мавзулар