21:51 14 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Тадбиркорлик соҳасидаги ислоҳотлар бажарилишини бош вазир назорат қилади

Пресс-служба президента Узбекистана
Иқтисод
Ҳавола олиш
123 0 0

Тадбиркорлик соҳасида қонунларда қабул қилинган 97та ислоҳотдан фақатгина 24таси ҳаётган татбиқ этилган.

ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. Ўзбекистонда тадбир корлик соҳасида сўнгги йилларда қабул қилинган ислоҳотларнинг аксарияти қоғозда қолиб кетмоқда. Бу ҳақида президент 2 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишда айтиб ўтди. 

"Жаҳон банки экспертларининг фикрича, Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳасидаги 97 ислоҳотдан 24 таси тўлиқ жорий этилган", - дейилган хабарда. 

Ушбу муносабат билан Шавкат Мирзиёев ислоҳотларни жадаллаштириш, қарорларда белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолатини танқидий таҳлил қилиш, бунга тўсқинлик қилаётган муаммоларни аниқлаб, уларни ҳар бир соҳа, йўналиш ва ҳудуд кесимида ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.

Ислоҳотлар ижросини бош вазир ҳар икки ҳафтада ишчи гуруҳлар томонидан бажарилган ишлар, аниқланган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан ишлаб чиқилган таклифларни муҳокама қилиб боради.

Йиғилишда кўрилган барча масалалар билан қуйида танишишингиз мумкин. 

Асосий мавзулар