21:48 14 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

Экспертлар Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ўрганишди

ЦЭИР
Иқтисод
Ҳавола олиш
29901

Экспертлар Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва ЖСТга кириш истиқболларини иқтисодий моделлар ёрдамида ўрганиб чиқишди.

ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Berlin Economics консалтинг компанияси эксперти, Германиянинг "GET Uzbekistan" экспертлар гуруҳи аъзоси - Вероника Мовчан ҳамда Иқтисодий тадқиқотлар ва изланишлар маркази экспертлари Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий иттифоқи ҳамда Жаҳон савдо ташкилотига кириш истиқболларини ўрганиб чиқишди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Ушбу тадбирнинг мақсади – Умумий мувозанат модели ёрдамида Ўзбекистоннинг ЖСТ ва ЕОИИга киришининг иқтисодий натижаларини ўрганиш.

Семинар давомида Мовчан Ўзбекистон ЕОИИга кириши натижаларини Умумий мувозанат амалий-иқтисодий модел ёрдамида кўрсатиб берди ва "евроосиё интеграцияси ҳақида ўзининг чуқур билимлари билан баҳам кўришди", - дейилган хабарда.

Ўз навбатида Иқтисодий тадқиқотлар маркази мутахассислари ҳам Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш натижаларини муқобил Умумий мувозанат модели ёрдамида кўрсатиб беришди.

Муҳокамалар натижасида мутахассислар Умумий иқтисодий моделни Ўзбекистон учун кенгайтириш ва иқтисод тармоқлари бўйича чуқурлаштиришга келишиб олишди. Бу келажакда иқтисодга асосланган сиёсатни тўғри шакллаштиришга ёрдам беради. Экспертлар келажакда ҳам ҳамкорликни давом эттииришга қарор қилишди.

Умумий мувозанат модели – иқтисодий термин бўлиб, у бир вақтнинг ўзида бир неча бозорларда мувозанатга эришишни назарда тутади. Масалан, хом-ашё бозорида ун нархи ошса, тайёр маҳсулотлар бозорида ноннинг нархи ҳам ошади. Лекин шу билан бирга аҳоли нон истеъмол қилиши камайиши, гуруч истеъмоли ошиши, новвойчилик соҳасида иш ўринлари қисқариши ҳам мумкин. Ўзгаришдан бироз вақт ўтиб ушбу бозорлар ўзаро мувозанатга келади. Ана шундай усулда моделлаштириш ёрдамида иқтисодда кутилаётган ўзгаришлар қандай натижага олиб келишини прогноз қилса бўлади. Буни Умумий мувозанат модели ёрдамида ўрганиш дейилади. 

Вероника Мовчан – украиналик иқтисодчи эксперт, Евроинтеграция тарафдори. 

Асосий мавзулар