21:49 14 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

Максим Орешкин Ўзбекистон иқтисодиёти имкониятларини юқори баҳолади

© Sputnik / Алексей Филиппов
Иқтисод
Ҳавола олиш
220 0 0

У бу хақда 30 ноябрь куни Москвадаги Миллий тадқиқот университети Олий иқтисодиёт мактабида бўлиб ўтган  йиғилишда гапирган. Видео аллақачон YouTube-да оммалашган

ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. Ўзбекистон иқтисодиёти собиқ иттифоқ ҳудудида иккинчи ўринни эгаллаши мумкин, деди Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин.

У бу хақда 30 ноябрь куни Москвадаги Миллий тадқиқот университети Олий иқтисодиёт мактабида бўлиб ўтган  йиғилишда гапирган. Видео аллақачон YouTube-да оммалашган.

Бир талаба вазирдан, Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕАЭС) аъзо бўлганида, имтиёзларга эга бўладими, дея сўраган.

Вазир бу саволга тўғридан-тўғри жавоб бермади, фақатгина бу мавзу жуда кўп муҳокама қилинаётганини айтди.

Шунингдек, у Ўзбекистон иқтисодиётида катта ислоҳотлар амалга оширилаётганини ва Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига келганида кўплаб муаммолар мавжуд бўлганини қайд этди.

"Аслида, мен Ўзбекистон иқтисодига тахминан 20 йил ичида собиқ иттифоқ ҳудудида Россиядан кейинги иккинчи иқтисодга айланиши мумкин бўлган иқтисоддек қарайман", - деди Орешкин.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва Ўзбекистон биргаликда ривожланишига имкон берадиган барча ечимларни топадилар.

Шунингдек, иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари барчани Ўзбекистонга таклиф қилди.

"Мен барчага Тошкентга боришни маслаҳат бераман. Замонавий поезд Тошкентдан Самарқанд ва Бухорога олиб боради. Мен барчангизга баҳор фаслидаги талабалар таътилида гўзал мамлакат - Ўзбекистонни кўриб келишни тавсия қиламан"

Эслатиб ўтамиз, март ойида Максим Орешкин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаган эди.

Томонлар мулоқотнинг янги кўп босқичли формати – икки давлат бош вазирлари даражасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг ташкил этилиши, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам беришини таъкидладилар.

Асосий мавзулар