10:55 22 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Иқтисод
Ҳавола олиш
696 0 0

Ноябрь ойида жами 156 848 дона автомобиль сотилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 6,4 фоизга кам.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. “Автостат” таҳлилий агентлиги 2019 йил ноябрь ойи якунига кўра сотилган енгил ва кам юк олувчи юк машиналар рейтингини тузди.

“LADA” русуми энг машҳур экани аниқланди, ноябрь ойида 31 217 дона сотилган. Кейинги ўринда “KIA” (19 612 дона) ва “Hyundai” (16 314 дона) қайд этилган. Агентлик ушбу уч брендлар улуши Россия автомобиль бозорининг 40 дан ортиқ фоизини ташкил этганини таъкидлаган.

Етакчи бешликка “Renault” (12 833 дона) ва “Volkswagen” (9 160 дона) киритилган.

Энг кўп сотилган ўнталикка “Skoda” (9 050 дона), “Toyota” (8 806 дона), “GAZ” (6 309 дона), “Nissan” (5 113 дона) ва “Mitsubishi” (4 124 дона) киритилгани рейтингада кўрсатилган.

Россияда ноябрь ойида жами 156 848 дона автомобиль сотилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 6,4 фоизга кам.

Асосий мавзулар