10:54 22 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Иқтисод
Ҳавола олиш
124 0 0

Ўзбекистонда ДСП импортига акциз киритишга ҳали эрта - Монополияга қарши Монополияга қарши курашиш қўмитаси.

ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси 2020 ва 2021 йилларда режалаштирилаётган, импорт қилинадиган ДСП маҳсулотлари учун акциз солиғини ошириш ташаббусига қарши чиқди.

Сабаб – Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ёғоч қириндили плиталар (ДСП) улуши ҳозирча жуда кам. Хусусан, 2017 йилда маҳаллий ДСП маҳсулотлари бозорнинг 25,6 %ини ва 2018 йилда – 16,7 % ини ташкил қилган. Ушбу кўрсатгич 80 %га етганда бозор маҳаллий маҳсулот билан тўлган  ҳисобланади, дейилган Қўмита хабарида.

Ушбу муносабат билан, Монополияга қарши кураш қўмитаси президент қарори лойиҳасидан таалуқли бўлимларни чиқариб ташлашни таклиф қилган.     

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталига президентининг “Ёғоч қириндили плиталар ҳамда уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, импортни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган эди. Унда 1 метр куб ёғоч-қириндили плиталар ва унинг муқобил турларига 2020 йил 1 январдан бошлаб - 25 АҚШ доллари ҳамда 2021 йил 1 январдан бошлаб - 30 АҚШ доллари миқдорида акциз солиғи жорий этиш таклиф қилинган.

Асосий мавзулар