15:06 22 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Иқтисод
Ҳавола олиш
66501

Россия энергетика вазири Александр Новак “Шимолий оқим-2” газ қувури санкцияларга қарамасдан қуриб битказилишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. “Шимолий оқим-2” газ қувури санкцияларга қарамасдан қуриб битказилади, деди Россия энергетика вазири Александр Новак РБК газетасига берган интервьюсида.

“Қувурнинг 160 километрдан озроқ қисмини ётқизиш қолган”, - дея эслатди у.

Шу билан бирга, вазир Швейцария “Allseas” компанияси лойиҳанинг ўзига тегишли қисмини охирига етказа олмайди дейишга  ҳали эрта эканлигини таъкидлади. Компания АҚШ Молия вазирлигидан санкциялар бўйича тушунтириш кутмоқда.

20 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп 2020 йил учун мудофаа бюджетини имзолади, бунда “Шимолий оқим-2” ва “Турк оқими” газ қувурларига қарши санкцияларни қўллаш назарда тутилган.

АҚШ пудратчи компаниялардан қурилишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди. “Шимолий оқим-2”ни қувурларини ётқизиш билан шуғулланувчи “Allseas” компанияси фаолиятини тўхтатиб қўйди.

Мавзу бўйича

"Бизнесда янги босқич": эксперт “Шимолий оқим-2”га қарши санкциялар ҳақида
Меркел “Шимолий оқим-2”га қарши санкциялар учун АҚШга уруш эълон қилди - Bild
Захарова АҚШнинг “Шимолий оқим-2”га қарши санкцияларини танқид қилди
Теглар:
санкциялар, АҚШ, Россия, Шимолий оқим-2

Асосий мавзулар