06:47 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Иқтисод
Ҳавола олиш
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (48)
125010

Ўзбекистон ЕОИИдан ташқарида бўлган мамлакатлар билан ҳам яқин иқтисодий ва савдо муносабатларини сақлаб қолишга интилмоқда, деди Ўзбекистоннинг Нидерланддаги элчиси.

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ҳамкорлик қилиши бошқа иттифоқлар билан тузган шартномаларидан воз кечиши дегани эмас, деди Ўзбекистоннинг Нидерланддаги элчиси Дилёр Ҳакимов Броюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Элчи сўзларига кўра Ўзбекистон ўз миллий манфаатларига асосланган, очиқ, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсат олиб бормоқда. Қўшни давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда жаҳон ҳамжамиятига интеграция қилиш - ушбу сиёсатнинг устувор йўналишларидан биридир.  

“Ўзбекистон, ўзининг янги иқтисодий сиёсатидан келиб чиққан ҳолда, хорижий мамлакатлар,  халқаро ташкилотлар ва интеграцион уюшмалар билан ҳамкорликда ўзини чеклаб қўймоқчи эмас”, - дейилган хабарда.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликка келганда “гап фақат иқтисодий  ҳамкорлик ҳақида” кетмоқда. Иттифоқдаги Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия Ўзбекистон учун бозорнинг йирик иштирокчилари ва муҳим транзит коридори сифатида қизиқ. Ўзбекистон учун ЕОИИ давлатлари билан меҳнат миграцияси борасида ҳам ҳамкорликни кучайтириш катта аҳамиятга эга, дейди элчи.  

Шунингдек, дипломат, Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлмаган бошқа мамлакатлар, халқаро иқтисодий ва молия ташкилотлари билан ҳам яқин, ҳамкорлик муносабатларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш тарафдори эканини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил кузида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республикани Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш масалаласини ўрганиб чиқишни топширган эди.

Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (48)

Асосий мавзулар