16:06 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Иқтисод
Ҳавола олиш
83511

Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида Ўзбекистонда 2019 йил январь ва ноябрь ойларида иш ҳақи даражасининг ўзгариши қандай бўлганини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 5,5 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақи оладиганлар сони ўсди. 2019 йил январь ойида шунча иш ҳақи олганлар 2,4 фоиз (87 388 киши)ни ташкил этган бўлса, 2019 йил ноябрь ойида бу кўрсаткич 4,3 фоиз (175 483 киши)га етган. Бундан Молия вазирлигининг Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида мамлакатда 2019 йил январь ва ноябрь ойларида иш ҳақи даражасининг ўзгариши қандай бўлганини тўғрисидаги ҳисоботи дарак бермоқда.

Маълум бўлишича, 2019 йилнинг ноябрь ойи ҳолатига кўра аҳолининг 43,6 фоизи — 1 761 007 киши 1 миллион сўмгача иш ҳақи олган. 2019 йилнинг январь ойида бу кўрсаткич 1 855 361 киши (50,7 фоиз)ни ташкил қилган.

2 миллион сўмгача иш ҳақи олувчилар сони 0,2 фоизга ошган. 2019 йилнинг январь ойида бу кўрсаткич 27,5 фоиз (1 007 788 киши)ни ташкил этган бўлса, ўтган йилнинг ноябрь ойида 27,7 фоиз (1 118 827 киши) бўлган.

4 миллион сўмгача ойлик оладиган фуқаролар сони эса деярли 4 фоизга ўсган — 2019 йил январь ойида 16,8 фоиз (613 528 киши), 2019 йил ноябрь ойида 20,0 фоиз (806 891 киши)ни ташкил қилган.

Асосий мавзулар