20:05 29 Январ 2020
Эфир
  • RUB153.89
  • EUR10541.66
  • USD9563.33
Иқтисод
Ҳавола олиш
127 0 0

Таъкидланишича, “Itochu” компанияси билан 636,4 млн ва “Marubeni” компанияси билан эса 510,1 млн долларлик шартномалар имзоланган.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. 2023-2030 йилларда Навоий-кон металлургия комбинати (НКМК) Япония компанияларига умумий қиймати 1 млрд доллардан ортиқ бўлган уран етказиб беради. Бу ҳақда НКМК матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, “Itochu” компанияси билан 636,4 млн АҚШ долларлик ва “Marubeni” компанияси билан 510,1 млн АҚШ долларлик шартномалар имзоланган. Ҳозирда тасдиқланган “Йўл харитаси”га мувофиқ, уранни ўз вақтида етказиб бериш бўйича тармоқ жадвали тузилган.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи амалга оширилди. Мазкур ташриф якунлари бўйича “Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Қарорга асосан инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини ўз вақтида ижро этиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди. Ушбу амалий ҳаракатлар режасининг бандларидан бири бу – Навоий кон-металлургия комбинати томонидан узоқ муддатли экспорт шартномаларини амалга ошириш бўйича лойиҳалардир.

Навоий кон-металлургия комбинати республикада экспортга мўлжалланган табиий уранни ягона ишлаб чиқарувчисидир. Комбинат экспортининг асосий қисми (90 фоиздан кўпроғи) табиий ураннинг ҳиссасига тўғри келади. Уран Япония, АҚШ, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Корея каби давлатларга экспорт қилинади. Бугунги кунда комбинат томонидан қазиб олинадиган ураннинг асосий харидорлари бу – Япониянинг “Itochu” ва “Marubeni” компанияларидир.

Асосий мавзулар