Ўзбекистонда нефть ва газ қазиб олиш камайди

© Sputnik / Александр Мельников / Медиабанкка ўтишСтанок-качалка
Станок-качалка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бензин ишлаб чиқариш ўтган йил якунига кўра 1,025 миллион тоннани (ўтган 2018 йилга нисбатан 10,6 фоизга кам) ташкил этган.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ўзбекистонда нефть ва газ қазиб олиш камайди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Манометр - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 2025 йилга бориб газ экспортини тўхтатиши мумкин

Маълумотларда келтирилишича, Ўзбекистонда нефть қазиб олиш 2019 йилда 2018 йилга нисбатан  6,3 фоизга – 698,6 минг тоннагача, табиий газ – 1,6 фоизга, 59,46 миллиард куб метргача пасайган.

2019 йилда газ конденсатини қазиб олиш 2,2 фоизга - 2,098 миллион тоннагача пасайган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ўтган йил якунига кўра 1,025 миллион тонна (ўтган 2018 йилга нисбатан 10,6 фоизга кам), дизель ёқилғиси - 1,031 миллион тоннани (4,6 фоиз кам) ташкил этган.

Янгиликлар лентаси
0