Германия компанияси Ўзбекистонга темир йўлларни ривожлантиришда ёрдам беради

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишКрупнейшая припортовая ж/д станция Дальневосточной железной дороги Находка - Восточная
Крупнейшая припортовая ж/д станция Дальневосточной железной дороги Находка - Восточная - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томонлар юк ва йўловчилар ташиш ва транзит-логистика салоҳиятини ривожлантириш бўйича тажриба алмашишни кўзда тутувчи меморандумни имзоладилар.

ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. Ўзбекистон транспорт вазирлиги ва Германиянинг Deutsche Bahn компанияси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Махкамов Тошкентда МДҲнинг "Deutsche Bahn" директори Винсент ван Хаутен билан музокаралар ўтказди.

Вокзал Ташкент-Южный после реконструкции - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон Ўзбекистон орқали навбатдаги юк поездини ўтказди

"Учрашув якунида Транспорт вазирлиги ва Deutsche Bahn компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди",  -дейилган хабарда.

Ушбу ҳужжат юк ва йўловчилар ташиш ва транзит-логистика салоҳиятини ривожлантириш бўйича тажриба алмашишни кўзда тутади.

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси 1994 йилда Ўрта Осиё темир йўлидан чиққанидан кейин ташкил этилган ва 100% давлатга тегишли.

Республика темир йўлларининг умумий узунлиги 4,1 минг километрни ташкил этади. Ички юк айланмасининг қарийб 60 фоизи ва экспорт-импорт юкларининг умумий ҳажмининг қарийб 80 фоизи транспортировкаси Ўзбекистон темир йўлларига тўғри келади.

Янгиликлар лентаси
0