Ўзбекистонда ГМО маҳсулотларига доир Картахена протоколи кучга кирди

© AP Photo / Wilfredo LeeБиолог изучает комаров с генетически модифицированной ДНК
Биолог изучает комаров с генетически модифицированной ДНК - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ГМО маҳсулотларини етиштириш, импорт ёки экспорт қилиш хавфсизлигини белгиловчи Картахена протоколи кучга кирди.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Ўзбекистонда ГМО-маҳсулотларидан хавфсиз фойдаланиш  бўйича Картахена протоколи (баённомаси) кучга кирди,  деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Картахена протоколи - замонавий биотехнологияни қўллаш натижасида етиштирилган маҳсулотлар, хусусан тирик ўзгартирилган организмлардан (ГМО) фойдаланишда, етказиб беришда хавфсизликни таъминлаш, биологик хилма-хилликни сақлаб қолишга қаратилган.

Айни дамда дунёнинг 172 давлати ушбу Картахена протоколини имзолаган. Ўзбекистон ҳам ушбу баённомани 2000 йилнинг 29 январида Монреал шаҳрида имзолаган эди.

Картахена шартномасида айтилишига кўра, ГМО маҳсулотлари экспорт қилаётган давлат маҳсулот таркибида ГМО борлиги ҳақида импорт қилувчи давлатни ёзма равишда  огоҳлантириши керак. Шундан сўнг импорт қилувчи давлат ГМО маҳсулотини олиб киришга ёзма равишда розилик бериши керак.

 

 

Янгиликлар лентаси
0