05:46 29 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10329.35
  • USD9526.28
Иқтисод
Ҳавола олиш
440 0 0

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг фуқаролик авиацияси соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу борада янги битим имзоланди.

ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банки (ЖБ) маслаҳат хизматлари тўғрисида битим имзоладилар. Унинг мақсади миллий фуқаролик авиациясини модернизация қилишда кўмак беришдан иборат. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, бу томонлар ўртасида тузилган иккинчи келишувдир Биринчи келишув шартларига мувофиқ, Банк 2019 йил август ойида маслаҳат хизматларини кўрсатишни якунлади.

“Янги келишувлар Жаҳон банкининг фуқаролик авиацияси бўйича миллий сиёсатни ва турли сегментларнинг ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишда ҳукуматга кўрсатадиган ёрдамини ўз ичига олади. Ушбу жараён Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги, Фуқаролик авиацияси агентлиги, “Uzbekistan Airways” AЖ, “Uzbekistan Airports” АЖ, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Humo Air авиакомпанияси ташкил этилгани хабар қилинган эди. Вазирлар маҳкамасининг қарорига кўра, янги авиакомпания ташкил қилиш ишлари 2 ой ичида якунланиши керак.

Асосий мавзулар