01:04 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Иқтисод
Ҳавола олиш
439 0 0

Xinjiang Hualing Industry & Trade (Group) Co., раҳбариятига Яккасаройда бунёд этилиши кўзда тутилаётган бизнес маркази лойиҳасида иштирок этиш, “Чорсу” меҳмонхонасини янгилаш каби қатор лойиҳалар юзасидан маълумот берилди.

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Хитойнинг Xinjiang Hualing Industry & Trade компанияси Ўзбекистонда бир нечта йирик лойиҳаларни амалга ошириш имкониятни кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва  компания президенти Ми Эн Хуа музокаралари якунида маълум қилинди.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, учрашувда Чирчиқ дарёсининг шаҳардан оқиб ўтувчи манзилларидаги қисмини тартибга келтириш орқали бўшайдиган майдонда савдо мажмуаси, технопарк, яшил ҳудудлар ва турар жойлар қурилишига мўлжалланган лойиҳа юзасидан маълумот берилган.

Яна бир лойиҳа Тошкентнинг Қозоғистон билан чегарасидаги майдонда бажарилиши кўзда тутилган. У логистика маркази, қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги маҳсулотларни саралаш пункти қуришга йўналтирилган.

Шунингдек, Xinjiang Hualing Industry & Trade (Group) Co., раҳбариятига Яккасаройда бунёд этилиши кўзда тутилаётган бизнес маркази лойиҳасида иштирок этиш, “Чорсу” меҳмонхонасини янгилаш каби қатор лойиҳалар юзасидан маълумот берилди.

“Ми Эн Хуа тақдим этилган лойиҳалар Хитой томонида катта қизиқиш уйғотгани ва улар бу таклифларни атрофлича ўрганиб, ҳамкорлик юзасидан ўз хулосаларини тақдим этишини маълум қилди”, - дейилади хабарда.

Xinjiang Hualing Industry & Trade (Group) Co., Хитой халқ республикасидаги энг йирик компаниялардан ҳисобланади. Мазкур компания йирик савдо-улгуржи марказларга эга бўлиб, 26 та шўъба корхоналарини бирлаштиради ва уларда 3000дан ортиқ ишчилар хизмат қилади.

Асосий мавзулар